UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  1 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Асқар Умаров: “Навбаҳор” ўз даражасини кўрсатди, бизга эса бироз тажриба етишмади” Янгиликлар

Асқар Умаров: “Навбаҳор” ўз даражасини кўрсатди, бизга эса бироз тажриба етишмади”

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги “Зомин” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Албатта, жуда чиройли ўйин бўлди. “Навбаҳор” жамоаси ўз даражасини кўрсатди, бизга эса бироз тажриба етишмади. Асосийси, бундай учрашувлар биз учун дарс бўлади. Камчиликлар устида ишлаймиз", - деди Асқар Умаров.

- Бугун шогирдларингиз тажрибали рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Уларни қандай руҳлантирдингиз?

- “Зомин” жамоаси мухлислар учун ўйнайди, улар бугун ҳам футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришди. Кийиниш хонасида йигитларга астойдил ҳаракат қилишлари кераклиги, “Навбаҳор” таркибида ҳам ўзларига ўхшаган ўйинчилар тўп тепишини тушунтирдик. Суперлигада ишлаётган мураббийлар қаршисида ўзларини кўрсатишлари кераклигини таъкидладик. Улар айтганимизни бажаришди, шогирдларимга ҳаракатлари учун раҳмат айтаман.

- Жамоангизга “Олимпик”га қарши кечган аввалги учрашувда нима етишмади?

- Ўша баҳсда тезкор гол ўтказиб юборганимиз бизга панд берди. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга уриндик, аммо вақт етмади.

- Кейинги турда ўтадиган “Навбаҳор” – “Олимпик” ўйини ҳақидаги фикрингиз қандай?

- “Навбаҳор”да катта тажриба бор, айнан тажриба ўз сўзини айтса керак, деб ўйлайман. Ўз навбатида, “Олимпик” жамоасига ҳам омад тилаймиз. Таркибида жуда яхши, тезкор ёшлар жамланган, ҳаммаси тартибли ўйнайди. Майдон текис, тўп думалоқ, омад қайси жамоа томонида бўлса, ғалаба ўшанга насиб қилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика