Ашкан Дежага: "Мураббий танлашда шошилмаган маъқул"
05 мар 2019 16:22
Янгиликлар
Ашкан Дежага: "Мураббий танлашда шошилмаган маъқул"
Маълумки, Осиё Кубоги якунига етганидан бери Эрон терма жамоасида бош мураббий йўқ. Эрон футбол федерацияси Карлуш Кейруш ўз лавозимини тарк этгач Зинедин Зидан, Жозе Моуриньо, Юрген Клинсманн, Винченцо Монтелла каби мутахассислар билан музокара олиб боришга уринди, бироқ ҳозирча барчаси самарасиз якун топди.
ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига уч ой вақт қолди, лекин ҳозирча янги бош мураббий ким бўлишидан дарак йўқ. Ашкан Дежага эса ўз интервьюсида бу борада шошилмаслик кераклигини айтди:
"Терма жамоамиз 8 йил фақат бир мураббий қўл остида фаолият олиб борди. Эндиликда яна шошилмасдан иш кўрган маъқул. Бирданига қарор қабул қилиш турли оқибатларга олиб келади. Ўйлайманки, федерация мураббий борасида тўғри тўхтамга келади. Жаноб Кейруш жуда яхши меҳнат қилди, ўзига қолса кўпроқ вақтга қолиши мумкин эди. Тўғри, унинг фаолиятида ҳам хатолар бўлган, лекин бу - футбол. Агар Осиё Кубоги ярим финалида Японияни мағлуб этганимизда финалда ҳам зафар қучган бўлардик. Чунки биз Қатарни доим ютиб келганмиз".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар