UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  1 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  9 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик" Янгиликлар

Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"

Бугун Пролига 19-туридан "Олимпик" – "Арал" учрашуви бўлиб ўтди. "Дўстлик" стадионида кечган баҳсда "Арал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Олимпик" бош мураббийи Артём Петросян фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Нима ҳам дердим, боришимиз шу. "Арал"ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймни ёмон ўтказмадик. Иккинчи бўлим охирларида эса ўзимиз рақибга иккита гол "совға" қилдик. Ҳисоб 0:1 пайтида гол уриб тенглаштирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Ўтказиб юборилган иккинчи гол "Арал"га "совға" бўлди, учинчи голни эса гапирмаса ҳам бўлади. Ўша вазиятда концентрацияни йўқотиб қўйдик.

- "Олимпик" охирги турни Фарғонада "ФарДУ"га қарши ўтказади. Бундай ҳолатда жамоа тайёрлаш қандай кечади?

- Қизиқ савол. Албатта, охирги тур биз учун ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Бироз дам олиб, шу ўйинга ҳозирлик кўрамиз. Охирги турда клубимиз шаъни учун майдонга тушамиз. Ҳали бу ўйингача икки ҳафта бор. Яхши тайёргарлик кўриб, бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика