

Бу ҳақда football-espana.net хабар тарқатмоқда. 24 ёшли хавбек бошқараётган Ferrari автомошинаси бошқарувни йўқотиб, йўл чеккасидаги устунга бориб урилган. Ҳодиса Каталония ҳудудидаги Палафружель аҳоли пунктида содир бўлган.
Бразилиялик ярим ҳимоячининг қонида алкогол моддаси борлиги аниқланган. Артур транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганликда айбланмоқда.



