UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   0 10:00Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  0 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  2 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   3 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  31 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  14 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  4 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0

Артур Геворкянни табриклаймиз! Янгиликлар

Артур Геворкянни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” жамоасининг сардори, мамлакатимизнинг жорий йилдаги 4 марта энг яхши ўйинчиси, жамоанинг голурари – Артур Геворкяннинг таваллуд айёми куни, у 29 ёшга тўлди. Табрикни сўзимизни охирида айтамиз, ҳозирча Артур ҳақида озгина...
Азиз футбол ишқибозларига маълумки, Артур Геворкян 1984 йил 22 ноябрда Туркманистон Республикасининг Ашхобот шаҳрида таваллуд топган. У 2001 йили Ашхобот шаҳридаги 18-сонли ўрта мактабни тамомлаган. Ёшлигидан футболга қизиқиши туфайли ўқишга тўғрироғи бирон бир олийгоҳга кириб ўқишга ҳам вақти бўлмади. У Қаршининг “Насаф” жамоасига келгунча 2002-2004 йиллар Туркманистоннинг “Шағадам”, 2005-2006 йиллар Қозоғистоннинг “Есил Багатыр”, 2006-2009 йиллар Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси, 2009-2010 йиллар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаларида фаолият кўрсатди. У 2010 йил футбол мавсуми ниҳоялангач Қаршининг “Насаф” жамоасига таклиф этилди ва 2011 йил мавсумдан бошлаб ушбу жамоада фаолият юритиб келмоқда. Уни мамлакатимизга дастлаб 2006 йили “Шўртан” жамоасида фаолият юритаётган туркманистонлик мутахасис Сеид Сеидов таклиф этганидан ҳам хабардорсиз.

Артурнинг айнан “Насаф” сафига қўшилиши унинг футболчилик фаолиятидаги ёрқин дамларини бошлаб берди. У 2001 йили жамоа сафида чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатиб чемпионатнинг кумуш медали совриндори бўлибгина қолмай балки Осиё футбол конфедерациясининг кубоги соҳиби ҳам бўлди. Шунингдек ўша пайтдаги ОФК раҳбари томонидан топширилган махсус совринни ҳам қўлга киритди.

Артур Геворкян 2013 йил футбол мавсумида жамоага нафақат сардорлик қилди балки жамоанинг энг сермаҳсул ўйинчисига айланди. У бу йилги мавсумда рақиблар дарвозасига 18та гол киритишга эришди. Жамоанинг кўплаб голларига ҳаммуаллифлик ҳам қилди. Ушбу голлар ичида мухлислар учун шубҳасиз энг қимматлилари – бу пешқадам жамоаларга қарши муҳим ўйинларда унинг киритган голларидир.

Артурнинг мухлислар энг кўп қадрлайдиган хусусиятларини кўплаб санаб ўтсак бўлади. Артур сермаҳсул футболчигина эмас балки чиройли хулқи билан ҳам мухлисларнинг қалбидан чуқур жой олди. Камтарин, ҳамманинг бирдек ҳурмат қиладиган ажойиб хулқи бор. Уни ҳеч қачон “мен яхши ўйинчиман”,-деб керилганини ҳам кўрмадик. У билан суҳбат қилсангиз шу нарсага амин бўласизки, зўр футболчи эмас чиройли тарбия соҳиби бўлган инсон билан гаплашаётганингизни ҳис қиласиз. Албатта унинг бундай чиройли тарбияли бўлишида ота-онасининг ҳам бебаҳо меҳнатлари бор. Отаси – Гарик Арзуманян ва онаси – Геворкян Елена Александровналар унга ва акаси Давидга шундай чиройли тарбия бериб вояга етказганлар. У ўзаро суҳбатларимиз мобайнида “акажон мен мана Ўзбекистонда етти йилдан бўён фаолият юргизаяпман ва оилам билан истиқомат қилаяпмиз, менимча худдики мен ушбу юртнинг тўлақонли аъзосидекман, шунинг учун бўлса керак мени легионер сифатида кўришлари баъзан тўриси эриш ҳам туюлмоқда”,-дейди у. Майли бу расмиятчилик, аммо у аллақачон ўзимизникига айлангани рост. Шундан бўлса керак, мавсум якунлангач унга нисбатан мухлисларда савол пайдо бўлади “Артур кетмайдимикан” – деган. Йўқ, у кетмайди, у ҳали “Насаф”да ўйнайди. Мана бир неча йилдирки Артур оиласи билан Қарши шаҳрида умр гузаронлик қилаяпти. Турмуш ўртоғи – Маргарита, ўғиллари – Микаел ва Арамлар билан ҳамиша бирга. Шу ўринда айтиш лозимки, Артур чиройли ва ҳамжиҳат оила бошлиғи ҳамдир. Футболчининг ҳаётини кўп қисми сафарда ўтади, Артурнинг бўш вақти пайдо бўлиши билан оиласи билан бирга ўтказишга ошиқади.
“Насаф”нинг ана шундай футболчиси бор. Унинг меҳнатларини, жамоа ютуқларига қўшаётган ҳиссасини доимо мухлислар қадрлайдилар ва ҳурмат қиладилар. Шунингдек жорий мавсумда Артурнинг фаолиятига мамлакатимизда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари ҳам жуда катта баҳо беришди. ПФЛ томонидан ҳар ойда ташкил этиладиган сўровномаларда у тўрт карра “энг яхши ўйинчи” номинацияси лауреати ҳам бўлди. Офарин!

Сўзимиз бошида у бугун 29 ёшга тўлганлиги ҳақида айтган эдик. Биз voha.uz сайти ходимлари номидан, бутун Қашқадарёлик футбол ишқибозлари номидан ва барча Артур Геворкяннинг мухлислари номидан унинг бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз! Артурга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз! Артурни ўз оиласи бахтига ва биз футбол ишқибозлари бахтига доимо соғ ва омон бўлсин деймиз! Турмуш ўртоғи Маргаритахон билан вояга етказаётган фарзандлари Микаел ва Арамларнинг келажакда камолини кўриб, қўша қаришиб юришсин деймиз!
С днём рождения Артур!!!

voha.uz футбол мухлислари сайти ва "Насаф" клуби ишқибозлари
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика