UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  148 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7

Артетанинг "Арсенал"даги 27 ёшли ёрдамчиси Карлос Куэста ҳақида биласизми? Янгиликлар

Артетанинг "Арсенал"даги 27 ёшли ёрдамчиси Карлос Куэста ҳақида биласизми?

У "Атлетико", "Ювентус" клубларида ишлаган, Порту университетида ўқиган ва олтита (!) тилни билади.

Бугун сизларни Микель Артетанинг "Арсенал"даги ассистентларидан бири Карлос Куэста билан таништирмоқчимиз. 

Унинг штабдаги вазифаси – футболчиларнинг индивидуал ривожланишини таъминлаш.

Карлос 27 ёшда. У аллақачон Pro лицензияси ва ажойиб резюмега эга, жумладан, у "Атлетико", "Ювентус" ва "Арсенал"да ишлагани билан мақтана олади. Шунингдек, у олтита (!) тилда сўзлашади: инглиз, испан, итальян, португал, француз ва каталон. Бу Куэстага жуда қўл келади, чунки у футболчилар билан якка тартибда ишлайди, одатда асосий машғулотдан кейин.

Унинг машғулотларида юкламалар берилмайди, аксинча, техник кўникмалар ва тактик ишланмаларни ривожлантиришга эътибор қаратилади. Ҳар бир жараён асосий машғулот каби видеога ёзиб олинади. Куэста ҳар бир ўйинчи билан видеотаҳлилни кўриб чиқиб, унга алоҳида вақт ажратади.

Куэста биринчи босқичда ўйинчининг жисмоний имкониятлари, техник, ақлий ва бошқа кўникмаларини ҳисобга олган ҳолда чарм тўп устасининг нималарга қодирлигини аниқлайди. Бу ҳар бир шахс билан қайси йўналишда ва қандай ишлашни тушунишга имкон беради. Шунинг учун ёш мутахассис мураббийлар штабидаги барча мутахассислар билан мулоқотда бўлиши муҳим.

Испаниялик мураббийлик фаолиятини 18 ёшида "Атлетико" U-13 жамоаси мураббийи сифатида бошлаган. Шу билан бирга, у Порту университетида "тактик даврийлаштириш"нинг отаси, кўпчиликка, жумладан, Жозе Моуриньюга катта таъсир кўрсатган афсонавий Витор Фрадедан таҳсил олган.

Куэста 2018 йилги турнирда италиялик мураббийлардан бири билан танишиб қолиб, "Ювентус"га йўл олади. Карлос Турин клуби бошлиқларини шундай ҳайратда қолдирганки, улар унга доимий иш ва лавозим таклиф қилишган. Испаниялик у ерда U-17 жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган ва U-23 да ҳам тажриба орттирган. У икки йил муддатни Италияда ўтказган.

Туринга кўчиб ўтишдан бироз олдин Карлос "Сити" фаолияти билан танишиб чиққан. У "шаҳарликлар"га уларнинг ҳужумкор ўйинларини батафсил таҳлил қилиб бергач, клубдан таклиф олган. У "Сити"да Артета яхши мутахассис эканлигига ишонч ҳосил қилган ва ўшанда Микелнинг ёнида амалиёт қилиш ўзига хос воқелик бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Ўз ўрнида Микель Артета ҳам ҳамюртини унутмади ва ўтган ёзда уни ўз штабига таклиф қилди. 

Ҳозирги вақтда Куэста Европадаги энг ёрқин ва истиқболли мураббийлардан бири сифатида қаралмоқда. "Тўпчилар" Артета ва унинг штаби, хусусан, Куэстанинг усуллари "Арсенал"га соврин олиб келишига ҳар қачонгидан кўпроқ ишонишмоқда.

Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика