Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди

Mirjalol Normatov
22 ноя 2025, 00:09
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳимоячи Габриэлнинг Бразилия термаси таркибида жароҳат олгани ҳақида гапирди.

"Афсуски Габрижль термаси ихтиёрида бўлиб, жароҳат олди. Энди у бир неча ҳафталарни ўтказиб юборади. Чоршанба куни уни яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказамиз. Ўшандагина унинг қанчада сафга қайтишини билиб оламиз.

Албатта бу биз учун катта зарба. Чунки у бизнинг ҳимоядаги етакчи футболчимиз эди. Габриэлни йўқотиш яхши ҳолат эмас. Яхши томони шундаки, бизда унинг ўрнини босадиган футболчилар бор", - деди Артета.

"Арсенал" навбатдаги учрашувини 23 ноябрь куни "Тоттенхэм"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›