Артета ҳам "Арсенал"га бир ой ёрдам бера олмайди

Tolibjon Qosimov
16 авг 2013, 17:39
Мавсум ҳали бошланиб улгурмасидан, "Арсенал"ни жароҳатлар таъқиб қилмоқда.
Жамоа ярим ҳимоячиси Микель Артета сонидан жароҳат олгиб, бир неча ҳафтага сафдан чиққани маълум қилинганди. Клубдагиларнинг таъкидлашича испаниялик футболчи 4 ҳафтача майдонга тушмаслигини айтишяпти.

Шундай қилиб, Артета нафақат АПЛ стартини, балки, Чемпионлар Лигаси ўтиш учрашувида "Фенербахче"га қарши ўйинда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлиб турибди.

Ҳозирги вақтда "Арсенал" футболчиларидан Томас Вермален, Начо Монреаль, Бакари Санья, Абу Диаби, Артета ва Санога жароҳат олган. 


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.ua

Сўнгги янгиликлар

Барча ›