Артета Эдегор ҳақидаги хабарни тасдиқлади

Eldor Akmurzayev
23 янв 2021, 21:20
“Реал” футболчиси Мартин Эдегор тез орада Лондон клубига кўчиб ўтади.

 “Арсенал” устози Микель Артетанинг сўзларига кўра, ушбу келишув якунланиш босқичида турибди.

Норвегиялик ўйинчи 2015 йил “Стремсгодсет”дан “Реал” сафига ўтган, кейин эса “Херенвен", “Витесс” ва “Реал Сосьедад” каби жамоаларда ижара асосида ўйнаганди.

Маълумот ўрнида, “тўпчилар” ярим ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. 22 ёшли Эдегор жорий мавсум Ла Лига 7 та ўйинда майдонга тушиб, жами 232 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport