Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"

Sherzod Nurmatov
24 июл 2024, 17:43
Артета "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятларини баҳолади.

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоанинг чемпионликдаги имкониятларига баҳо берди. 

"Чемпионликка жуда яқинмиз. Ҳақиқатан ҳам яхши имкониятга эга бўлган пайтларимиз бўлди. Биз юқори ўринларни банд этишга лойиқмиз ва, албатта, бундан кўпроқ нарсани хоҳлаймиз ва бунга эришишга ҳаракат қиламиз.

Маълум позицияларни мустаҳкамлашимиз ва жамоани кўпроқ ресурслар билан таъминлашимиз кераклигини биламиз, айниқса, таркибни кенгайтириш нуқтаи назаридан. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз, лекин асосийси – барчани ўзимиздаги ўйинчиларга меҳр қўйишга ва уларни янада яхшилашга эътибор қаратишдир", – деди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›