

"Январь ойида жамоага янгилар келадими? Бу саволни раҳбарият ва спорт директори Эдуга беринг. Биз ушбу трансфер ойнасида таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз", – деди Артета матбуот анжуманида.
"Арсенал" АПЛ 17 ўйинида 42 очко жамғарди ва мусобақа жадвалида 1-ўринда бормоқда. Иккинчи ўринда бораётган "Манчестер Сити" билан орадаги фарқ 8 очкони ташкил этади.



