Артета — АПЛда ноябрь ва декабрь ойининг энг яхши мураббийи
13 янв 2023 17:30
Янгиликлар
Артета — АПЛда ноябрь ва декабрь ойининг энг яхши мураббийи
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Англия чемпионатида ойнинг энг яхши мураббийи, деб топилди.
Артета ушбу даврда "тўпчилар"ни лиганинг 4 та ўйинида 4 та ғалаба сари етаклади. Жамоа меҳмонда "Челси", "Вулверхэмптон" ва "Брайтон"ни ва ўз уйида "Вест Хэм"дан устун келди. Ушбу ғалабалар "Арсенал"га энг яқин таъқибчисидан 7 очкога олдинлаб Премьер лига бош соврини учун асосий даъвогар бўлиб қолишини таъминлади.

Микель Артета жорий мавсумда ушбу совринни иккинчи марта қўлга киритди. Умумий ҳисобда эса унинг бундай совринлари 4 тага етди. 2019 йил декабридан буён "Арсенал" бошқарувида бўлган мутахассис 2021 йилнинг сентабрь, 2022 йилнинг март ва август ойларида энг яхши мураббий, дея эътироф этилган эди.
Артете овоз бериш натижаларига кўра, ҳамкасблари Томас Франк, Эдди Хау ва Юрген Клоппни ортда қолдирди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар