"Арсенал"нинг ўтган ҳафтадаги қаҳрамони жамоадан кетиши мумкин

Mirjalol Normatov
10 мар 2023, 22:55
"Арсенал" вингери Рейсс Нельсонга бошқа клублардан қизиқишлар бор.

Уни "Ницца" ва "Брайтон" ўз таркибига чорламоқда. Футболчининг "канонирлар" билан шартномаси ёзда якунига етади. Ёзда катта эҳтимол билан у эркин агент сифатида жамоадан кетиши кутилмоқда.

Ушбу мавсумда 23 ёшли футболчи барча турнирларда 9 ўйинда майдонга тушиб, 3тадан гол ва ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: CBS Sports