UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  8 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  4 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  14 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  6 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10

"Арсенал" Райсни сотиб олишига ишонмоқда Янгиликлар

"Арсенал" Райсни сотиб олишига ишонмоқда

"Арсенал" ёзда "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райсни қўлга киритади.

"Evening Standard" хабарига кўра, клуб жамоанинг ҳозирги муваффақияти ва келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида қатнашиши 24 ёшли футболчини қўлга киритишда ёрдам беришига умид қилмоқда.

Хабар қилинишича, "Вест Хэм" ярим ҳимоячисининг ярим ҳимояда ёки "саккизлик" позициясида ўйнай олиши "Арсенал" эътиборини тортмоқда. Райснинг характери ҳам жамоа қадриятларига мос келади.

"Вест Хэм" футболчининг трансферидан иложи борича кўпроқ пул ишлаб олишга ҳаракат қилади ва асосий эътиборни Энцо Фернандес, Жуд Беллингем ва Мойзес Кайседонинг трансфер нархига қаратади.

Райс 2013 йилнинг ёзидан буён "Вест Хэм" сафида тўп тепади. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.

24 ёшли англиялик жорий мавсум барча мусобақаларда "болғачилар" сафида 34 та ўйинда 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика