"Арсенал" япониялик футболчисини қўйиб юборишга тайёр
31 дек 2023 15:59
Янгиликлар
"Арсенал" япониялик футболчисини қўйиб юборишга тайёр
"Арсенал" январда ҳимоячи Такэхиро Томиясуни қўйиб юборишга тайёрланмоқда.
"The Sun" хабарига кўра, "канонирлар" ушбу мавсум якунига қадар футболчисини ижарага бериб юбормоқчи. Олдинроқ футболчининг хизматларига "Интер" ва "Наполи" томонидан қизиқишлар бўлганди. Томиясу учун А Серия унчалик бегона эмас, "Арсенал"га ўтгунга қадар у "Болонья" шарафини ҳимоя қилган.
Томиясу сўнгги вақтларда жароҳатлардан кўп азият чекмоқда. Ушбу мавсумда у АПЛнинг 12 ўйинида майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар