"Арсенал" янги бош мураббий билан музокаралар олиб бормоқда

Mirjalol Normatov
14 янв 2021, 15:33
"Вулверхэмптон" устози Нуну Эшпириту Санту фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.

"The Sun" хабарига кўра, 46 ёшли мутахассисга "Арсенал" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. "Канонирлар" раҳбарияти мураббийнинг агенти Жорже Мендеш билан музокаралар олиб бормоқда.

Айни дамда Микель Артета "Арсенал"ни бошқармоқда. 17-турдан кейин Лондон клуби АПЛ турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›