"Арсенал" украиналик футболчи учун 60 млн евро тўлашга тайёр
06 ноя 2022 13:25
Янгиликлар
"Арсенал" украиналик футболчи учун 60 млн евро тўлашга тайёр
"Шахтёр"нинг украиналик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Михаил Мудрик ҳали ҳам Лондоннинг "Арсенал" клуби шорт-листида бор.
Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, "канонирлар" 21 ёшли ўйинчига январь ойидаги трансфер мақсади сифатида қарамоқда. АПЛ етакчиси футболчи учун 50-60 миллион евро тўлашга тайёр.
Лондон клуби ўтган ёзда Мудрикнинг трансфери борасида музокаралар олиб борган ва ўйинчи учун 30 миллион евро таклиф қилган эди. Аммо, "Шахтёр" ўшанда таклифни рад этганди.
Михаил 2018 йилдан бери Украина жамоаси шарафини ҳимоя қилади. У жорий мавсум 12та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 7та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар