"Арсенал" сўнгги 60 йил ичидаги энг ёмон натижани қайд этяпти

29 дек 2019, 22:40
АПЛ 20-тури доирасидаги Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га (1:2) имкониятни бой берди.

Бу "тўпчилар" учун уй учрашувларида қайд этилган қаторасига тўртинчи мағлубиятга айланди. Бунгача "Эмирейтс"да меҳмон бўлган "Манчестер Сити" (0:3), "Брайтон" (1:2) ва "Айнтрахт" (1:2, ЕЛ гуруҳ босқичи) жамоалари ҳам 3 очко билан ортга қайтишганди.

Эътиборли жиҳати шундаки, "Арсенал" 1959 йилнинг декабридан кейинги 60 йил муддат ичида ўтказган уй учрашувларида бунақа муваффақиятсиз натижа қайд этмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports