UZ

Сўнгги янгиликлар

"Арсенал" собиқ ҳимоячиси Коло Туре "Уиган" бошқарувини қўлга олди Янгиликлар

"Арсенал" собиқ ҳимоячиси Коло Туре "Уиган" бошқарувини қўлга олди

"Арсенал", "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва Кот-Д’Ивуар терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Коло Туре "Уиган" бош мураббийи этиб тайинланди.

Томонлар 3,5 йиллик шартнома имзолашди.

2019 йилнинг февралидан буён "Лестер" мураббийлар штабида ишлаб келган 41 ёшли ивуарлик "Уиган" билан ноябрь ойи бошидан буён музокаралар олиб бораётганди. Ниҳоят, томонлар келишувга эришишди.

"Уиган" 10 ноябрь куни Лим Ричардсон ишдан бўшатилганидан кейин янги бош мураббий қидираётган эди. Жамоа чемпионат жадвалида 22-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика