"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр
24 фев 20:12
Янгиликлар
"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Родриго Англия Премьер-лигасининг топ-клубига ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда "Todofichajes" портали.
Журналистларга маълум бўлишича, 24 ёшли бразилиялик футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" ёзги трансфер ойнасида форвардни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқчи. Англия топ-клуби Родригони сотиб олиш учун 85 млн евро ажратишга шай.

Бразилиялик футболчи Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида 22 ўйинда майдонга тушиб, 6 та тўп киритди ҳамда 5 та голга ассистентлик қилди. Унинг "қаймоқранглилар" билан келишуви 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар