"Арсенал" Окампос учун курашмоқда
01 апр 2021 17:38
Янгиликлар
"Арсенал" Окампос учун курашмоқда
"Севилья" ярим ҳимоячиси Лукас Окампос навбатдаги Англия клуби қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Аргентиналик футболчи билан шартнома имзолашга Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" устози Микель Артетанинг шахсан ўзи 26 ёшли вингер харид қилинишини хоҳламоқда.
Окампосга шунингдек "Ливерпуль" ва "Лидс" клублари ҳам қизиқмоқда. Андалусия клуби ўйинчини 72 миллион еврога баҳоламоқда.
Лукас жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар