UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25ЕЧЛ. "Ливерпуль" — "Атлетико" ва бошқа учрашувларнинг таркиби маълум  3 23:13ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  15 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1

"Арсенал" мухлисаси Севара Назархондан "CА" учун эксклюзив Янгиликлар

"Арсенал" мухлисаси Севара Назархондан "CА" учун эксклюзив

Бундан бир неча йил аввал "Бунёдкор" уй учрашувларини "Жар" стадионида ўтказарди.

Шунда танишларимидан бири нима учун стадионга ташриф буюришини айтиб, Севара Назархоннинг "Ватаним" қўшиғини ҳиргойи қилар эди.

"Сен  шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим ўзингсан,
Ота десам,
Қизим деб,
Бош эгиб турган ўзинг,
Улуғимсан, ВАТАНИМ ..."

Айнан шу қўшиқни тинглаш учун стадионга келар экан. Ўйин аввалида ва танаффус пайтида янграйдиган Севара Назархоннинг ана шу қўшиғи кўпчиликка манзур бўларди.

Бежизга Севара Назархон ҳақида эсламадим. Куни кеча "Арсенал" ва "Челси" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйиннинг натижаси қолиб, футбол ва шоу-бизнес оламида санъаткоримизнинг "Эмирейтс" стадионида "Арсенал" футболкасида тушган сурати оммага тарқалди. Фурсатдан фойдаланиб, Абдураҳмон Фозилов ёрдамида "Арсенал"нинг ўзбекистонлик мухлисасидан интервью олдик.



"2000 йилдан буён футболга қизиқишим катта. Доимий кузатиб бормайман-ку, лекин имкон бўлди дегунча "Арсенал" иштирокидаги ўйинларни томоша қилишга ҳаракат қиламан. Бу жамоани бежизга танламаганман. Ҳар доим Лондонга келганимда мен шаҳарнинг шимолий ҳудудига жойлашаман. Бу ҳудуд эса "тўпчилар"ники. Шунинг учун ҳам бу клуб менинг "уй жамоамга" айланган. Менимча энди мен, на "Барселона", на "Интер"га мухлислик қила оламан", - дейди Севара Назархон.

Афсуски, Арсен Венгер шогирдлари шу куни мағлубиятга учрадилар. Бу мағлубият Севара Назархонга қандай таъсир қилди?

- Бундан ёмон кунлар ҳам бўлган. Шундай мавсумлар бўлди-ки, клуб премьер-лиганиниг ўртамиёналари қаторига тушиб кетди. Алам ва аччиқланиш бўлади. Лекин бунинг бир ўйин эканини унутмаслигимиз керак. Футболда бир жамоа доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Премьер-лига эса шуниси билан ҳам қизиқ. Турнир жадвалидаги сўнгги жамоа ҳам бу ерда пешқадамни мағлуб этиши мумкин.

Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика