"Арсенал" "Ливерпуль"дан Черишевни илиб кетмоқчи

Aslanov Jasurbek
6 авг 2015, 16:41
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер клуб раҳбариятидан "Реал" ярим ҳимоячиси Денис Черишевни харид қилишни сўради.

Лондон клуби футболчи учун курашда "Ливерпуль"ни ортда қолдирмоқчи. "Тўпчилар" испанларга 22 млн. евро таклиф қилишга тайёр - "Ливерпуль"дан 2 млн. евро кўпроқ.

Маълум қилишларича, "Арсенал" Чемпионлар лигасида ўйнаши сабаб футболчи Лондон клубини танлаши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com