"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди
02 июл 00:50
Янгиликлар
"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди
"Арсенал" Виктор Гёкереш трансфери бўйича келишувга яқинлашмоқда.
Аввалроқ хабар қилинганидек, 27 ёшли ҳужумчи "Спортинг" президенти Фредерику Варандашнинг сўнгги баёнотларидан норози бўлиб, жамоага қайтишни ва унда ўйнашни истамаслигини маълум қилди. Швеция миллий терма жамоаси аъзоси аллақачон ўз қарори ҳақида клубни хабардор қилган.
L’Équipe маълумотларига кўра, "Арсенал" Гёкерешнинг агенти билан келишувга яқин. Футболчининг ўзи Лондон клубига ўтишни истамоқда. "Арсенал" энди "Спортинг" клуби билан келишиши лозим бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар