"Арсенал" футболчилари дунёнинг энг баланд "роми"га чиқишди
25 мар 2019 11:44
Янгиликлар
"Арсенал" футболчилари дунёнинг энг баланд "роми"га чиқишди
Айни дамда "Арсенал" БААнинг Дубай шаҳрида машғулот ўтказишмоқда.
Кеча, 24 март куни "тўпчилар"нинг 4 нафар футболчиси (Энзли Мейтленд-Найлз, Месут Ўзил, Шкодран Мустафи ва Бернд Лено) Дубайда жойлашган дунёдаги энг баланд ром - "Дубай Роми" (Dubai Frame)га чиқишди. "Арсенал" ўйинчилари учун 150 метрлик ромда кичик экскурсия ўтказилди. Футболчилар томоша майдончасида суратга тушишди ва тўп билан баъзи ҳаракатларни амалга оширишди.
Фикрлар