"Арсенал" "Emirates" билан рекорд даражадаги шартнома имзолади
19 фев 2018 16:24
Янгиликлар
"Арсенал" "Emirates" билан рекорд даражадаги шартнома имзолади
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Emirates" билан янги келишув ҳақида эълон қилди.
Келишув шартларига кўра, авиакомпания 2023-2024 йилги мавсумнинг охирига қадар Лондон клуби ҳомийси бўлиб қолади. "Fly Emirates" реклама слогани "Арсенал" либосларида акс этишда давом этади.
Олдинги шартнома 2019 йилда ниҳоясига етиши керак эди. Бундай ҳолатда, томонлар келишувни 5 йилга узайтиришди.
Шуни маълум қилиш керак-ки, янги ҳомийлик шартномаси "Арсенал" тарихидаги рекорд бўлди. "Канонирлар" ушбу компания билан 2006 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Жамоанинг уй стадиони "Эмирейтс" номини 2028 йилгача сақлаб қолди. Лекин, стадионнинг номига эгалик қилиш ҳуқуқи янги келишувга таъсир қилмайди. Чунки, "Эмирейтс" номининг 2028 йилгача бўлиши 2012 йилдаёқ маълум бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар