"Арсенал" Эль-Нени билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
17 июн 2021, 11:01
Ярим ҳимоячи Муҳаммад Эль-Нени "Арсенал" билан шартномасини узайтириши мумкин.

Лондон клуби 28 ёшли мисрлик футболчи билан музокараларни апрелдаёқ бошлаган эди.

Эль-Ненининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Футболчи "канонирлар" таркибида 2016 йилдан бери ўйнайди.

Футболчи 2020/21 йилги мавсум Англия чемпионатида 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football London