"Арсенал" бир футболчи учун 150 млн сарфламоқчи

Mirjalol Normatov
11 апр 2018, 21:58
"Арсенал" раҳбарияти "Атлетико" футболчиси Сауль Ньигесни сотиб олишни режалаштирмоқда.

"Tribal Football" нашри хабарига кўра, Лондон жамоаси ёзда "Атлетико" ярим ҳимоячиси учун 150 млн евро тўлашни режалаштирмоқда. Бу трансфернинг амалга ошишини шахсан Арсен Венгернинг ўзи хоҳламоқда.

Бу мавсумда 23 ёшли футболчи "Атлетико" таркибида 43 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tribal Football