"Арсенал" Бельерин билан шартномани бекор қилишга тайёр
01 сен 2022 19:00
Янгиликлар
"Арсенал" Бельерин билан шартномани бекор қилишга тайёр
Бу ҳақида инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Футболчи "Барселона" билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Шартнома тайёр. Эндиликда ҳаммаси "Барселона"нинг қарорига боғлиқ. "Арсенал" эса Бельерин билан шартномани бекор қилишга шай турибди.
Эслатиб ўтамиз, Бельерин аслида каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2013 йилдан бери "Арсенал"да тўп тепиб келмоқда. Ҳимоячи ўтган мавсумни "Бетис"да ижарада ўтказиб, 32та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар