UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  25 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  6 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19

"Арсенал" - "Барселона". Превью Янгиликлар

"Арсенал" - "Барселона". Превью

Бугун тунда жаҳоннинг энг кучли жамоаларининг иккиси бир-бирига қарши "Эмирейтс"да майдонга тушади.

Кўпчиликнинг фикрича, ушбу босқичда Луис Энрике армияси ғалаба қозониб кейинги раундга йўлланмани қўлга киритади.

Аммо жаҳон даражасидаги футболчиларга эга "Арсенал"ни ҳисобдан чиқариш тўғри эмас.

"Барселона"


Ўтган ҳафтада "Барселона" Испания чемпионатидаги биринчи ўрнини мустаҳкамлаб олди.

"Лас-Пальмас" устидан қозонилган ғалаба ва "Реал" ва "Атлетико"нинг дуранг натижаси туфайли Каталония клуби Ла Лига совринини сақлаб қолиш имкониятларини ошириб олди. Бошқа тарафдан қарайдиган бўлсак, Испания Кубоги финалига чиққан "Барселона" мавсум охиригача кучини тўғри тақсимлай олиши қийин.

"Лас-Пальмас"га қарши баҳсда Луис Энрикенинг жамоанинг икки етакчи футболчиси - Херард Пике ва Серхио Бускетсга дам олиш имкониятини берди. Каталонияликлар устози навбатдаги баҳсда Бускетсга ёрдам берадиган футболчи танлашда боши қотган. Арда Туран дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди, Серхи Роберто эса тўлиқ ишониб бўлмайди.

Тахминимизга кўра, мураббий Роберто (унинг энергияси туфайли) ва Андрес Иньестани майдонга туширади, аммо Иван Ракитич ҳам кучли футболчи.

Дарвозабонга тўхталадиган бўлсак, жорий мавсумда ҳам худди олдингисидек тер Штеген бугунги учрашувда Каталония клуби посбони вазифасини бажаради.


"Арсенал"


Бразилиялик ҳимоячи Габриэль жароҳат олган ва шу сабабли Мертесакер унинг ўрнини эгаллайди. "Арсенал"нинг бахтига Петр Чех, Косьелни, Бельерин, Начо Монреаль ва Коклен соппа-соғ.

Шу кунгача "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Чех дарвозасини ҳеч қачон ишғол қила олмаган. "Тўпчилар" ҳужуми марказида Оливье Жиру ўйнайди.

Уэлбек ҳам ушбу жойга мос тушади, чунки инглиз жисмоний жиҳатдан анча бақувват. Марказий ҳужумчига қанотларда Жоэл Кэмбелл, Тео Уолкотт ва Окслейд-Чемберлен ёрдам бериши мумкин.

"Арсенал"нинг ҳужумлари икки футболчининг ҳаракатига боғлиқ. Месуот Озил жорий мавсумда фантастик ўйин кўрсатяпти ва "Барселона" ҳимоясидаги тирқишларни топа олишига кўпчилик шубҳа қилмаса керак. Алексис Санчес эса жароҳатидан қутилиб, аста-секин формасини тиклаб боряпти.

"Арсенал" ва "Барселона" учрашуви аввалдан томошабоп бўлиб келган ва навбатдаги тўқнашув ҳам шундай кечиши кутиляпти.

"Тўпчилар" ўз уйида ҳар қандай рақибни таслим эта олишини, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Бавария" мисолида кўрсатиб бўлди.

"Арсенал" тахминий таркиби: Петр Чех, Бельерин, Косельни, Мертесакер, Начо Монреаль, Коклен, Рэмси, Месут Озил, Алексис Санчес, Тео Уолкотт ва Жиру.

"Барселона" тахминий таркиби: Тер Штеген, Дани Алвес, Херард Пике, Хавьер Маскерано, Хорди Альба, Серхио Бускетс, Серхи Роберто, Андрес Иньеста, Неймар, Месси ва Луиса Суарес.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика