«Арсенал» «Барселона» футболчиси учун 40 миллион евро тўлашга тайёр
01 апр 10:15
Янгиликлар
«Арсенал» «Барселона» футболчиси учун 40 миллион евро тўлашга тайёр
«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
21 ёшли футболчига «Арсенал» жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Тўпчилар» футболчининг трансфери учун 40 миллион евро ажратишга тайёр.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум «Барселона» сафида 36 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 6 та голли узатма бор. Маркснинг «Барселона» билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт нашри футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар