"Арсенал" аъзоси Европа лигаси финалидан сўнг, "Челси" раҳбариятида иш бошлайди

Eldor Akmurzayev
22 май 2019, 00:30
«Арсенал» посбони Петр Чех Европа лигасининг «Челси»га қарши ҳал қилувчи баҳсидан сўнг футболчилик фаолиятига якун ясайди.

У собиқ жамоаси «аристократлар»нинг спорт бўлими раҳбари этиб тайинланади. Қайд этиш жоизки, «Челси»да мазкур ўрин 2017-йилдан буён бўш турибди. Сўнгги маротаба клубнинг техник директор вазифасини Майкл Эменало бажарганди. 

Эслатиб ўтамиз, чехиялик 37 ёшли дарвозабон 2004-2015 йиллар оралиғида «кўклар» сафида ўйнаган. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports