

Сўнгги маълумотларга кўра, Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида. "Арсенал" шу мақсадда Дарвин Нуньес ("Бенфика"), Тэмми Абрахам ("Рома"), Габриэл Жезус ("Манчестер Сити") ва Коди Гакпо (ПСВ)ни шорт-листга киритган.
Транфсер нархи 40 млн евро бўлган 22 ёшли Нуньес жорий мавсумда барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урган.
24 ёшли Абрахам Италия А Сериясида 34 та баҳсда 15 та тўп киритган ҳамда 4 та ассист қайд этган.
25 ёшли Жезус Англия Премьер-лигасида 25 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урган ва 9 та голга ассистентлик қилган.
22 ёшли Гакпо ҳамма мусобақалар доирасида 44 та учрашувда қатнашиб, 19 та гол урган ва 15 та голга пас узатган.



