UZ

Сўнгги янгиликлар

Арсен Венгер Швейцария термасини бошқариши мумкин Янгиликлар

Арсен Венгер Швейцария термасини бошқариши мумкин

"Арсенал" собиқ мураббийи фаолиятини терма жамоаларда давом эттириши мумкин.

The Sun нашрининг хабар беришича, Швейцария терма жамоасига тайинланиши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатида Арсен Венгер ҳам бор. Мамлакат футбол федерацияси, Арсен Венгер олдига Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш вазифасини қўяди. 

Эслатиб ўтамиз, Швейцария термасининг собиқ мураббийи Владимир Петкович "Бордо" клуби билан уч йиллик шартнома имзолаганди. Арсен Венгер эса, 2018 йилдан бери ишсиз ҳисобланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика