UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  2 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  0 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  0 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  13 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  9 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  30 08:16«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчисини қанчага сотиб олгани маълум  5 07:47А Серия. "Милан" "Кальяри"ʼни ўз уйида юта олмади, "Ювентус" дербида дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  10 01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Арпа экиб, буғдой кутмайлик (2-қисм) Янгиликлар

Арпа экиб, буғдой кутмайлик (2-қисм)

Ўзбекистон ёшлар (U-22) терма жамоасининг Уммондаги ўйинлари борасида Азамат Абдураимовнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қилгандик.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаровга қуйидаги саволларга жавоб берди:

1. Терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокини қандай қабул қилдингиз?
2. Осиё чемпионатига қадар кўпчилик бу жамоамиздан камида ярим финалга чиқишини кутганди. Аммо якунда гуруҳдан чиқа олмадик. Шахсан сиз футболчиларимиздан қандай натижа кутгандингиз?
3. Тайёргарликка эътибор қаратилмади. Балки, муваффақиятсизликнинг бош сабабчиси шу омил бўлгандир?
4. ЎФФ Терма жамоалар маркази терма жамоага бош мураббий танлашда хатоликка йўл қўйди. Бу фикрга қўшиласизми?
5. Бу омадсизликдан сўнг нималарни ўзгартириш керак?
6. Бош мураббий футболчиларимиз Осиё чемпионатидан катта тажриба тўплашди, деган фикрни билдиряпти. Лекин терма жамоа таркибидаги аксарият футболчилар яқиндагина жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтишганди. Сизнингча, мундиал савияси Осиё чемпионатидан баландми?


Сервер Жепаровнинг жавоблари:

1. Албатта, Осиё чемпионатида қайд этилган бу натижа футболимиз учун жуда аянчли. Эшитишимча, мусобақага кўнгилдагидек тайёргарлик бўлмаган. Шу ўринда миллий терма жамоамизнинг 2011 йили Осиё Кубогига кўрган тайёргарлигини мисол тариқасида кўрсатишни хоҳлардим. Тайёргарликка монанд натижа ҳам бўлганди.  

2. Ҳозир кимнидир айблаш жуда қийин. Осиё чемпионатидаги иштирокимизни таҳлил қилиб чиқилганидан сўнг бу саволга жавоб олиш мумкин. Жамоа гуруҳдан ҳам чиқа олмаган экан, демак, бунга бутун жамоа бирдек айбдор. Футболчилардан тортиб, мураббийлар ва делегация раҳбарларигача айбни ўз зиммаларига олишлари керак. Чунки, футбол жамоавий спорт тури ҳисобланади. Раҳбарият тайёргарлик учун етарли шароитларни яратиб бермаган. Мураббийлар имкониятдан борича фойдаланишган. Футболчилар эса бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишмаган. Боиси, таркиб асосан 1991 ва 1993 йилларда таваллуд топган ўйинчилардан ташкил топганди. Уларнинг бир жамоа бўлиб ўйнаши учун эса ўртоқлик учрашувлари керак эди.   

3. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Терма жамоамиз халқаро турнирга эмас, Осиё чемпионатининг финал босқичида иштирок этиш учун кетаётганди. Тайёргарлик эса шунга муносиб бўлмади. Футболчиларнинг бир-бирини тушуниб ҳаракат қилиши учун кучли рақиблар билан бир нечта ўйинлар ташкил этиш керак эди. Мураббийлар шу учрашувларда турли тактик схемаларни амалда қўллаб олишарди. Бу нарсаларнинг бирортаси бўлмаганидан кейин, қандай қилиб жамоамиздан ижобий натижа кутиш мумкин?

4. Ҳар қандай мураббийга ҳам ишлаш ва тайёргарлик кўриш учун вақт керак. Шуҳрат Мақсудовда бундай имконият бўлмади. Ўзи ўйлаган режаларини амалиётга тадбиқ этгунича, мусобақа тугаб қолди. Агар барча терма жамоаларимиз бир ҳил ўйин услубида ўйнашганида, бу мураббийимизга ҳам қийин бўлмасди.
 
5. Бу саволга жавоб беришга қийналаман. Лекин нимадир қилиш керак.

6. Ёшларимиз Туркиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, яхшигина тажриба тўплашди. Аммо битта мусобақа билан маҳорат ошиб қолмайди. Тажрибани ошириш учун йиллар керак бўлади. Агар кучли чемпионатга эга бўлиб, йилига камида 30та ўйин ўтказганимизда, натижамиз бундай салбий кўринишда бўлмасмиди? 

Жавобларни ўқидингиз. Деярли бир ҳилда саволарга жавоб беришди. Ҳали бу мавзу жуда кўп муҳокама қилинади. Биз кўпроқ бу муҳокамани ЎФФ ҳамда Терма жамоалар маркази мутасаддилари қилишларини истардик. Чунки, биз таҳлил қилганимиздан фойда йўқ.
 
Камолиддин АЛИМОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика