UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  7 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   18 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3

Аргентиналик "Батигол" ҳақида нимлар биласиз? Янгиликлар

Аргентиналик "Батигол" ҳақида нимлар биласиз?

Мозий юлдузлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Илк қаҳрамон сифатида аргентиналик мохир чарм тўп устаси Габриэль Батистутани танладик. Габриэль Батистутани ёши катта футбол ишқибозлари жуда яхши танишади.

Габриэль Батистута ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1969 йил, 1 февраль.
Туғилган жойи: Аргентина, Санта-Фе.
Позицияси: ҳужумчи.
Бўйи: 185 см.
Ўйнаган жамоалар: "Ньюэллс Олд Бойз" (1987-1988), "Депортиво Итальяно" (1989), "Ньюэллс Олд Бойз" (1989), "Ривер Плейт" (1989-1990), "Бока Хуниорс" (1990-1991), "Фиорентина" (1991-2000), "Рома" (2000-2003), "Интер" (2003), "Ал Араби" (2003-2005).
Аргентина терма жамоаси сафида: (1991-2002)


Ушбу ҳужумчи ўзига хос ўйин услуби ва такрорланмас зарба соҳиби бўлган.
Батистута ўз фаолияти давомида жуда катта турнирларда ғолиб бўлмаган, рекордларни қалаштириб ташламаган, футболчининг музейида совринлар жуда кўп эмас. Бу борада қаҳрамонимиз анча камтар десак муболаға бўлмайди.

Лекин унинг ўйинда ўзгача жозиба, чирой ва дид бўлган. Батистутанинг дарвоза томон яқинлашмасдан йўллайдиган ўта кучли, юқори драйвли зарбалари олдида ҳар қандай киперлар қалтирарди. Батигол исталган рақибнинг дарвозабонининг кўзига олов бўлиб кўринарди.



Батигол ўзининг гуллаган даврини "Фиорентина" ва "Рома"да ўтказган. Бу икки итальян жамоаларининг ҳам айни кучайган пайти айнан Батистутанинг бу жамоалардаги ўйинига тўғри келади.

Батистута "Фиорентина" жамоасининг ҳақиқий тимсоли, афсонасига айланган. Батигол "Фиорентина" билан Италия кубоги ва суперкубогида зафар қучган бўлсада, Италия чемпионлигини ўзининг жонажон жамоаси сафида қўлга кирита олмайди. Аргентиналик супер-зарба соҳиби Римнинг "Рома" жамоасига ўтгач, римликлар сафида Тотти билан ажойиб тандим хосил қилади ва бу икковлон ўзларининг азалий орзуларидан бири Италия чемпионлигини нишонлашади.  

"Рома"дан сўнг Батигол бир муддат Миланнинг "Интер" жамоаси таркибида ҳам тўп суришга улгуради.
Батиголнинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги бекат бу Қатарнинг "Ал Араби" жамоаси ҳисобланади.

Батистутани рақиблари "ёввойи фаришта" деб аташарди



Батиголнинг энг сара голлар ўнлиги:



Габриэль Батистута.

Эришган ютуқлари:

"Фиорентина"
- Италия Кубоги соҳиби (1996)
- Италия суперкубоги соҳиби (1996)

"Рома"
Италия чемпиони (2001)
Италия суеркубоги соҳиби (2001)

Аргентина
Америка кубоги соҳиби (1991, 1993)



Шахсий ютуқлари:

- Жанубий Америка чемпионатининг тўпурари (1991 йил, 6та гол)
- Италия чемпионати тўпурари (1995)
- Аргентинада йил футболчиси (1998)
- Жаҳон чемпионати кумуш бутсаси соҳиби (1998)
- Аргентина терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатларида энг кўп гол урган футболчи (10та)


Батигол клуб миқиёсида 430 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 245 маротаба йўл топа олган бўлса, Аргентина терма жамоаси сафида 78 ўйин ўтказган ва 56та гол уришни уддасидан чиққан.

Бу эса футболдан йироқлашган ҳозирги Батистута  


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика