

31 ёшли туркиялик футболчи 70-дақиқада майдонга тушди ва қўшимча дақиқаларда қанот ҳакамини туртгани ва бош ҳакамга билдирган эътирози учун 16 та учрашувга четлатилди.
Футболчи лайнсменни туртгани учун 10 та ўйинга ва ҳакамга таҳдид қилгани учун 6 та ўйинга дисквалификация қилинди. Шунингдек, Туран яна 7,7 минг евро жарима ҳам тўлайди.
Шу тариқа Арда Туран жорий мавсум сўнгги 2 та тур ва янги мавсумнинг биринчи даврасидаги барча ўйинларни ўтказиб юборади.



