Арда Гюлер: "Реал" учун боримни беришга ҳаракат қиламан"
08 дек 2024 16:03
Янгиликлар
Арда Гюлер: "Реал" учун боримни беришга ҳаракат қиламан"
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер "Жирона" (3:0)га қарши Ла Лига 16-тур ўйинидан сўнг "қаймоқранглилар" сафида ўйнаши ҳақида гапирди.
Гюлер ушбу ўйинда гол уришга эришди.
"Мен мухлисларнинг муҳаббатига жавоб бериш учун ҳар бир ўйинда бор кучимни ишга соламан. "Реал" учун боримни беришга ҳаракат қиламан", — деди Гюлер.
Гюлер жорий мавсум жамоа сафида барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар