UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Аарон Рэмзи "Кардифф Сити"нинг ўйновчи мураббийи бўлади  0 11:51"Ливерпуль" "Ньюкасл"нинг нарх оширишидан чўчимади. Мерсисайдликлар Исакни сотиб олишни хоҳлаяпти  0 11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  0 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  6 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  5 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  26 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  35 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  12 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  15 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  14 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  14 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  3

Араб матбуоти: Саудиялик футболчилар легионер бўлмагунча Олимпиада ва жаҳонда ўзимизни кўрсата олмаймиз Янгиликлар

Араб матбуоти: Саудиялик футболчилар легионер бўлмагунча Олимпиада ва жаҳонда ўзимизни кўрсата олмаймиз

Токио-2020 Олимпия ўйинларида Саудия Арабистони терма жамоаси гуруҳдаги учала ўйинда ҳам имкониятни бой берди.

Саудиялик олимпиячилар гуруҳ баҳсларини Кот-Д'Ивуар, Германия ва Бразилияга қарши ўтказиб мағлубиятга учрашди. Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бу ўйинларда 4та гол уриб, ўз дарвозасидан 8 бор тўп ўтказиб юборди. 

Ушбу натижадан сўнг араб матбуоти терма жамоанинг Олимпиадаги иштирокини таҳлил қилди ва энг асосий муаммо сифатида футболчиларнинг легионер эмаслигига эътибор қаратди. Хусусан матбуот бу ҳақда шундай ёзади: 

"Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичида 16та жамоа қатнашган бўлса, фақат Саудия Арабистони терма жамоаси таркиби тўлиқ 100 фоиз маҳаллий футболчилардан иборат бўлди. Шунинг ўзиёқ бемалол кўп тортишувларга сабаб бўла олади. "Ал Наср" клуби президенти Мусалли Ал Муаммар бу ҳақда шундай деди: "Саудия Арабистони Олимпия ўйинларида яхши футбол кўрсатди, бироқ натижа ижобий бўлмади. Терма жамоа устози Саад Ал Шеҳри энг кучли футболчиларни йиға олди, бироқ муаммо шундаки, бу футболчиларнинг ҳеч бири Европада ўйнамайди. Агар биз терма жамоаларимиздан яхши натижа хоҳласак, футболчилар албатта Европага кетишлари керак". 

"Албатта, "Ал Насср" клуби президенти гапларида жон бор. Масалан, Япония термаси сафида Такефуса Кубо ўйнаяпти. Ёки бўлмаса Жанубий Кореяда Ли Канг Ин ҳаракат қиляпти. Ҳар икки футболчи ҳам легионер. Ли Канг Ин 2019 йил бўлиб ўтган U-20 жаҳон чемпионатида мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди ва шундан сўнг "Валенсия"га йўл олди. Такефуса Кубо эса "Барселона" академиясида таҳсил олди. Мана энди орадан вақт ўтиб ҳар икки футболчи пишиб етилди ва ўз терма жамоаларини муваффақият сари етаклаяпти".

"Умуман олганда, Япония билан Жанубий Кореяда легионерлар кўп, футболчилар ёш пайтидаёқ Европага кетади, шу боис ҳам уларнинг терма жамоаси Олимпиада ва жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишни уддалай олади. Саудия Арабистони миллий чемпионати кучли, бунга шубҳа йўқ. Бизнинг чемпионат рақобат борасида бемалол Жанубий Корея ва Япония билан беллаша олади. Бироқ муаммо шундаки, япон ва корейслар ўсиш учун четга кетади, бизникилар эса охиригача шу ерда қолишади. Улар Бундеслига, АПЛ, А Серия ва Ла Лигага бориб ривожланяпти. Биз учун эса энг юқори чегара Саудия Пролигаси бўлиб қоляпти. Шундай экан, Саудия Арабистони футбол федерацияси бу мавзуда жиддий бош қотирмаса бўлмайди".

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика