UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  6 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  19 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди Янгиликлар

Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди

Бироз аввал Осиё Элит Чемпионлар Лигасидаги юришини давом эттираётган "Пахтакор" клуби Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига етиб келди.

Қирол Холид халқаро аэропортида Тошкент клуби делегациясини Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ходимлари томонидан кутиб олинди. Шундан сўнг "Пахтакор" "Ал Ҳилол" томонидан ажратилган автобусда "Movenpick" меҳмонхонасига йўл олди. Дарвоқе, "Пахтакор" жойлашган меҳмонхонадан Саудияга ташрифи чоғида Мадриднинг "Реал" клуби ҳам  "бошпана" сифатида фойдаланган экан. 


Таъкидлаш жоиз, "Пахтакор" клуби раҳбарияти томонидан ташкил этилган махсус чартер рейсда "шерлар"ни муҳим ўйинда қўллаб-қувватлаш учун 150 киши етиб келди. Улар орасида 10 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам бор. Жамоа билан бирга келган 120 нафарга яқин "Пахтакор" мухлислар клуби аъзоларидан ташқари Саудия заминида таҳсил олаётган, ишлаётган ҳамюртларимиз ҳам эртанги учрашувда футболчиларни ёлғизлатиб қўйишмайди. 


Маълумот учун, бугун Саудия вақти билан соат 21:30 (Тошкентда 23:30)да ҳар икки клуб иштирокида расмий машғулот, унинг кетидан бош мураббий ва бир нафардан футболчилар иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади. Катта эҳтимол билан "Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейруга жамоа ярим ҳимоячиси Жонатан Лукка ҳамроҳлик қилади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика