UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  24 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1

АҚШ – Эрон тўқнашуви барчасини ҳал қилади Янгиликлар

АҚШ – Эрон тўқнашуви барчасини ҳал қилади

4 йилликнинг энг йирик турнири тоборо қизиқ паллага кириб бормоқда.

Кеча мезбон Қатарнинг гуруҳда қолиб кетиши расман аниқ бўлиб угурди. Тўғри, Қатар лойиҳаси ўзини оқламагандек кўринмоқда, аммо бу жабҳада бироз шошилмаслик тарафдориман. 16 йил давомида қурилган тизимнинг муаммолари мундиалда кўриниб қолди. Буёғига қатарликлар ушбу ноқис нуқталарни бартараф этишса бўлгани, уёғини вақт кўрсатади. Қатар жой олган "А" ва ҳозирда ўта чигал вазиятга келиб қолган "B" гуруҳида 2-тур ўйинлари якунланди. Қуйида сўнгги ҳал қилувчи тур олдидан жамоаларнинг плей-оффга чиқиш имкониятларини таҳлил қиламиз. Буёғи сизга таниш бўлган футболдаги математика.

"A" гуруҳида 2-тудан кейин "учар голландлар" 4 очко билан етакчи. Нидерландия билан бир хил балл тўплаган Эквадор қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига 2-ўринда.

2-турда Қатар устидан 3-1 ҳисобида зафар қучган африкаликлар 3 очко билан 3-ўринда. Қатар билан эса ҳаммаси тушунарли. 



Хўш, нидерландияликлар сўнгги турда мотивациясиз қолган Қатар билан беллашишини ҳисобга олсак, ван Гал шогирдлари қийинчиликсиз плей-оффга чиқишса керак. Нимчорак финал учун аталган иккинчи чипта тақдири Эквадор – Сенегал учрашувида ҳал қилинади. Сўнгги турда Сенегалга фақат ғалаба керак. Манесиз ўйнаётган Африка чемпионлари жанубий америкаликларга қарши ўйинга борларини ташлашади. Эквадорга эса дуранг ҳам етарли. Ҳа, яна бир маълумот: Нидерландияга қарши ўйинда Эннер Валенсия жароҳат олди, бу сафар жиддийроқ. 

"А" гуруҳидан фарқли "B" гуруҳида вазият анча чигал. Тунда инглизлар америкаликларга қарши ўйинда нурсиз дуранг қайд этишди ва 1 очкога эга бўлишди. Жадвалда Англия 4 очко билан етакчи тўплар фарқи +4. Кеча Уэльс устидан ғалаба қозонган Эрон 3 очко билан иккинчи бўлса, АҚШ жамоаси 2 очко билан учинчи поғонада. Тўплар фарқи қитъадошларимизда -2, америкаликларда эса 0. Гуруҳда 1 очко билан сўнгги поғонада жойлашган Уэльсда ҳали ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятлари сақланиб қолган.



Дўстлар, охирги турда бизни Эрон – АҚШ қарама-қаршилиги кутиб турибди. Афиша жиҳатдан ажойиб ўйин. Ғалаба исталган томонни плей-оффга олиб чиқади, дуранг эса икки томонга ҳам етмай қолиши мумкин. Гарет Бэйл бошчилигидаги Уэльс 3-турда Англия билан беллашади. Инглизлар тунда АҚШ билан нурсиз ўйин намойиш қилгач, бўлажак баҳсда Уэльсни яққол аутсайдер дейиш ўринсиздек. 

Хўп, энди бошида айтганимиз, футболдаги математикага тўхталсак. Агарда жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолса, унда қайси факторларга қаралади? Қуйида шу саволга жавоб топасиз: 

1. Тўплар фарқи (урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги фарқ).

2.  Жами ўйинларда урилган голлар сони.

3.  Ўзаро ўйинлардаги кўрсаткичлар.

4.  Агарда юқоридаги кўрсаткичларда мутлақо тенглик қайд этилса, сариқ ва қизил карточкалар сонига эътибор қаратилади.


Жалолиддин Халилов

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика