UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  6 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  22 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Апрель ойининг энг яхшилари. Мухлислар кимга кўпроқ овоз беришди? Янгиликлар

Апрель ойининг энг яхшилари. Мухлислар кимга кўпроқ овоз беришди?

ПФЛ, СПОРТ ТВ ва championat.asia сайти ҳамкорликда Суперлигада апрель ойининг энг яхшиларини аниқлашни бошлаганидан хабардорсиз.


ПФЛ ҳар ой якунларига кўра Суперлиганинг энг яхши футболчиси, мураббийи, дарвозабони ҳамда энг чиройли голини аниқлайди ҳамда уларга махсус соврин топширади. Бунда ташкилот Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги беллашувларини трансляция қилаётган “Спорт” телеканали ҳамда Pflmanager.uz дастури билан мусобақага қизиқишни ошираётган Championat.asia нашри билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Энг яхши бўлишга лойиқ футболчилар ПФЛ томонидан танлаб олинади. Уларга Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда жамоалар сардорлари ўз овозини беради. Шунингдек, Championat.asia нашрида сўровнома ўтказилиб, унда мухлислар ўз овози билан иштирок этади.

Мураббий ва футболчилар саралаб олинган номзодларни 3та ўринга жойлаштириб чиқади. 1-ўрин эгасига 3, кейингисига 2 ва 3-ўринда кўрсатилган номзодга 1 очко берилади. Мухлислар томонидан энг яхши деб топилган номзод 6 очкони қўлга киритади, 2-ўриндагиси 4 ва 3-ўрин соҳиби 2 очкога эга чиқади.

Демак қуйида тўртта йўналишда мухлислар кимга қанча овоз беришганини тақдим этамиз. Мураббийлар ва сардорларнинг берган овозлари қўшилган ҳолда якуний ғолиблар маълум бўлади. Ғолибларни ПФЛ расмий сайти маълум қилади.


Апрель ойининг энг яхши мураббийи учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Улуғбек Бақоев - 61 фоиз
2.Сергей Лушан - 14 фоиз
3.Нўъмон Ҳасанов - 13 фоиз
4.Шота Арвеладзе - 9 фоиз
5.Андрей Фёдоров - 3 фоиз

Апрель ойининг энг яхши футболчиси учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Арслонмурод Омонов - 56 фоиз
2.Тиаго Безерра - 16 фоиз
3.Жавлон Иброҳимов - 13 фоиз
4.Сардор Азимов - 8 фоиз
5.Санъат Шихов - 7 фоиз

Апрель ойининг энг яхши дарвозабони учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Ўткир Юсупов - 37 фоиз
2.Асилбек Омонов - 26 фоиз
3.Санжар Қувватов - 25 фоиз
4.Элдорбек Суюнов - 12 фоиз

Апрель ойининг энг чиройли голи учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
Баҳодир Насимов - 28 фоиз
Элгужа Григалашвили - 19 фоиз
Арслонмурод Омонов - 12 фоиз
Иззат Абдуллаев - 10 фоиз
Саламат Қутибоев - 9 фоиз
Сардор Собирхўжаев - 8 фоиз
Шаҳзод Шайманов - 5 фоиз
Забиҳилло Ўринбоев - 4 фоиз
Артур Геворкян - 4 фоиз


П.С. Демак қуйида тўртта йўналишда мухлислар кимга қанча овоз беришганини тақдим этамиз. Мураббийлар ва сардорларнинг берган овозлари қўшилган ҳолда якуний ғолиблар маълум бўлади. Ғолибларни ПФЛ расмий сайти маълум қилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика