

Англия Премьер-лигаси мураббийлар ассоциацияси бош директори Ричард Биваннинг айтишича, Премьер-лиганинг 2019/20 йилги мавсум натижалари бекор қилиниши мумкин. Бу ҳолат жамоаларнинг нейтрал майдонда ўйнашдан бош тортганида содир бўлади.
"Ҳа, мен шундай бўлади деб ўйлаяпман. Ҳукумат жамоаларнинг бундай қилмасликлари сабаб гавжум стадионларда ўтадиган ўйинларда ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилиниши борасида шубҳа билан қараса, бу нарса содир бўлади", - дейди бошқарувчи.



