АПЛда март ойининг энг яхшилари аниқланди

Aslanov Jasurbek
8 апр 2016, 10:45
Англия Премьер-лигасининг март ойидаги энг яхши мураббий ва футболчиси аниқланди.

Энг яхши футболчи соврини Гарри Кейнга насиб этди. У Март ойидаги 4 учрашувда 5 та гол уришга муваффақ бўлди.


Клаудио Раньери эса март ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг жамоаси баҳорнинг илк ойида ўтказган 4 учрашувдан 3 тасида ғалаба қозониб, биттасида дуранг ўйнаган.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia