АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун даъвогарлар маълум
03 мар 2022 22:16
Янгиликлар
АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун даъвогарлар маълум
Англия Премьер-лигаси матбуот хизмати ўтган ойнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзодларни эълон қилди.
Премьер-лиганинг февраль ойидаги энг яхши мураббийи номига Юрген Клопп ("Ливерпуль"), Микель Артета ("Арсенал"), Ральф Хаззенхютль ("Саутгемптон"), Эдди Хау ("Ньюкасл") даъвогарлик қилмоқда.

Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" февраль ойини 4 ўйинда 4 та ғалаба билан якунлади. Артетанинг "Арсенал" жамоаси ҳам февраль ойида барча ўйинларда ғалаба қозонди, аммо уларнинг сони 4 та эмас, 3 та эди.
"Саутгемптон" ўтган ойда 3 марта ғалаба қозонган бўлса, яна 1 та ўйинда дуранг қайд этган. Эдди Хау қўл остидаги "Ньюкасл" 4 та ўйинда 3 та ғалабага ва 1 та дурангга эришган.
"Манчестер Сити" 27 турдан кейин 66 очко билан АПЛда пешқадамлик қилмоқда. "Ливерпуль" захирадаги бир ўйини билан "шаҳарликлар"дан 6 очкога ортда қолмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар