АПЛ тўпурарларидан бири фаолиятини А Серияда давом эттирадиими?
16 янв 18:46
Янгиликлар
АПЛ тўпурарларидан бири фаолиятини А Серияда давом эттирадиими?
"Ювентус" Жан-Филипп Матетанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади.
"Sky Sports" маълумотларига кўра, Туриннинг "Ювентус" жамоаси 28 ёшли франциялик ҳужумчи масаласида "Кристал Пэлас"га расмий сўров юборган.
Хабар қилинишича, туринликлар марказий ҳужумчи позициясини кучайтиришни истамоқда ва бош мураббий Лучано Спаллетти Матетанинг номзодини шахсан маъқуллаган.
Айни пайтда "Ювентус" футболчини қишки трансфер ойнасида сафига қўшиб олишга умид қилмоқда. Бироқ "Кристал Пэлас" бу сценарийга шубҳа билан қарамоқда ва франциялик форварднинг кетиши фақат ёзда амалга ошиши мумкинлигини билдирмоқда.
Франция терма жамоаси ҳужумчиси ушбу мавсум "Пэлас" сафида 32 ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 2 та голли пас узатди. Унинг "Кристал Пэлас" билан амалдаги битими 2027 йилгача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар