АПЛ. Салоҳ Анри ва Ширердан кейин учинчи

Eldor Akmurzayev
14 фев 2023, 09:50
Англия чемпионати 23-турида “Ливерпуль” дербида “Эвертон”ни 2:0 ҳисобида таслим этишга эришди.

Рақиб дарвозасини ишғол этган Муҳаммад Салоҳ “Энфилд”да гол+пас тизими бўйича натижасини 100 очкога (71+29) етказди ва бунинг учун мисрликка 104 та учрашув кифоя қилди.

АПЛда битта стадионда гол+пас системаси бўйича 100 очкони ундан тезроқ фақатгина икки футболчи қайд этган – Тьерри Анри (“Хайбери”да, 92 учрашувда) ва Алан Ширер (“Ивуд Парк”да, 74 учрашувда).

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta