UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  3 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  5 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  10 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  18 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  14

АПЛ. Роналду дубль қайд этган баҳсда "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. Роналду дубль қайд этган баҳсда "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Англия Премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган учрашув якунланди.


"Манчестер Юнайтед" — "Ньюкасл" 4:1

Голлар: 1:0 – 45 Роналду, 1:1 – 56 Манкильо, 2:1 – 62 Роналду, 3:1 – 80 Бруну Фернандеш, 4:1 – 90 Лингард.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр, Шоу, Матич, Погба, Бруну Фернандеш (Марсьяль, 85), Санчо (Лингард, 66), Роналду, Гринвуд (ван де Бек, 85).

"Ньюкасл" – Вудмен, Манкильо (Мерфи, 77), Кларк (Льюис, 84), Ласселс, Хэйден, Ритчи, Альмирон, Лонгстафф, Уиллок (Хендрик, 85), Сен-Максимен, Жоэлинтон.

Огоҳлантириш: Погба (60)


Матнли трансляция


Янгилаш


Учрашув якунланди! Роналдунинг иккинчи дебюти омадли келди!

Роналдунинг қадами қутлуғ келди. Ушбу голда ҳам Погбанинг ўрни беқиёс бўлди.

Голлл! Лингард 4:1!

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

84. Ўзгариш. Кларк ўрнига Льюис ўйинга қўшилди. МЮ таркибида эса ван де Бек Бруну ўрнига майдонга тушди.

Марказда Погбадан тўпни қабул қилиб олган Фернандеш дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. Дарвозабон ҳам чиройли отилиб берди, аммо бу жамоасига ёрдам бера олмади.

80. Супер гол! Брунууу! Бугун португалияликларга аталган кун.


79. МЮ ҳимоячилари хато қилиш бўйича ҳам рақибларига дарс бермоқда.

77. Ўзгариш. Мерфи жамоасининг ягона гол муаллифининг ўрнига майдонга тушди.

Бурчак зарбаси бўйича кўрсаткич — 7:2

67. Жоэлинтондан хавфли зарба, Де Хеа ҳам ўзининг борлигини намойиш этди.

66. Ўзгариш. Санчо ўрнига Лингард майдонга тушди.

Майдон марказидан бошланган ҳужумни Люк Шоу давом эттириб, Роналдуни бирга-бир вазиятга чиқарди. Криштиану эса посбоннинг оёқлари ораси ҳимояланмаганлигини исботлаб қўйди.

62. Гоооллл"! Роналдууу! Дубль!

60. Погба огоҳлантирилди. Поль финт қиламан деб, рақибига қўполлик ишлатди.

Меҳмонлар ҳужумидан сўнг мезбонлар ҳимоячилари ўз жойларини эгаллай олишмади. Оқибатда Манкильо тарози паллаларини тенглаштирди.

56. Гоооллл! Ҳисоб тенлашди! Мана Роналдуга совға! 1:1.

54. Матичдан зарба. Тўп стадион устидан ошиб ўтишига бир баҳя қолди.

52. "Ньюкасл" ҳисобда ортда қолаётганига қарамай, ҳимоядан чиқолмаяпти.

Сўнгги 5 та учрашувнинг 4 тасида майдон эгалари зафар қучишган бўлса, бир маротаба "Ньюкасл" мухлислари шляпаларини осмонга отишга мушарраф бўлган.

Сульшер Роналдуга йўл кўрсатяпти.

Иккинчи бўлим бошланди.

Криштиану Роналду клубдаги фаолияти давомида барча мусобақаларда 48 та хет-трик қайд этган. Шулардан дастлабкиси 2008 йилнинг январь ойида АПЛ доирасида айнан "Ньюкасл"га қарши ўйинда содир бўлган.

Биринчи бўлим якунланди!

Гринвуд берган зарбадан сўнг, дарвозабон ёнидаги Роналду кўриб, ҳаяжонланди шекилли, тўпни ушлаб қололмади. Криштиану эса қайтган тўпни осонгина дарвозага жойлаб қўйди.


47. Гоооллл! Роооналдууу!!!

Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди.

Меҳмонлар "автобус"и яхши ишламоқда. Бироқ мезбонлар ҳимоясида ҳам камчиликлар борлиги яққол кўринмоқда.

43. Матичнинг зарбаси ярим йўлдан қайтди.

"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед" дарвозабонини сўнгги 4 та ўйиндан бери хафа қилмоқда экан.

37. МЮдан бурчак зарбаси.

35. Роналдуни жарима майдони ичида йиқитишди. Ҳакам Криштиануга аталган "туҳфаси" йўқлигини айтди.

Бурчак зарбасидан сўнг Магуайр бош билан зарба берди, тўп тўғри дарвозабонга бориб тушди.

32. Санчо! Қаерда ўйнаётганини унутиб қўйяпти шекилли.

30. Зарба! Фернандеш узоқ масофадан дарвозани мўлжалга олиб кўрди.

28. Хавфли вазият! МЮ ҳимоячиларининг хатосидан мемонлар фойдаланиб кетиши мумкин эди.

Роналду ҳозирча кўзга ташланмаяпти.

26. Фернандеш майдон марказидан Бекхэм услубидан гол урмоқчи бўлди, ноаниқ.

25. "Ньюкасл" ҳужумда фаол. Жамоа бурчак тўпи ишлаб олди.

23. Ритчидан зарба, бироз кучсиз чиқди.

Зарба! Варан бош билан зарба берди, бирозгина ноаниқ. Француз футболчиси Рамосдан олган сабоқларини амалда қўлламоқда.

19. Матич бурчак зарбаси ишлади.

18. Погба жарима майдончасига тўпни узатди, дарвозабон уни илиб олди.

15. "Ньюкасл" ҳам хужум қилиш керакли ёдига тушиб қолди. Ритчининг зарбасига ҳимоячилар қалқон бўлишди.

Тўпга эгалик қилиш бўйича — 75% га 25%.

13. Брунуга нисбатан қўполлик ишлатилди.

"Манчестер Юнайтед" ўзаро сўнгги 3 учрашувдан буён ғалаба қозониб келяпти.

10. Роналдудан яна бир зарба. Чап қанотдан кириб борган Криштиану зарба йўллади, бироз ноаниқ.

9. Роналдунинг биринчи зарбаси ўхшамади.

8. Погба Фернандешга ажойиб пас берганди, бироқ Бруну тўпни қабул қилолмади.

7. Хавфли вазият! "Ньюкасл"дан зарба, аммо ноаниқ.

3. Уан-Биссака қанот тўпни марказга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтарди.

Роналду  дастлабки дақиқаларда марказий ҳужумда ўйнамоқда.

2. Дастлабки дақиқаларда манчестерликлар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.

Меҳмон жамоа баҳсни бошлади.

1. Учрашув бошланди! 

Роналду орадан 12 йил 118 кун ўтиб МЮ таркибида майдонга тушмоқда. АПЛ тарихида бунақаси бўлмаган.

Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Барчанинг диққат маркази Роналдуда, бироқ ундан қимматроққа сотиб олинган Санчо ўзини кўрсатармикан?

Жамоалар чигалёзди машғулотларини ўтказишди.

Учрашувни Энтони Тэйлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Гари Бесуик ҳамда Адам Нанн ёрдам беради. Захира ҳаками Жон Брукс.

Бугунги учрашув кимга аталганлигини мухлислар кўринишидан ҳам бемалол билиб олиш мумкин.

"Олд Траффорд" Криштиану Роналдуни "Манчестер Юнайтед" таркибидаги иккинчи дебютини кутмоқда. Португалиялик форвард манкунианлар билан машғулот ўтказиш учун терма жамоа лагерини муддатидан аввал тарк этди. Бугун уни асосий таркибда кўрамиз.

Рэшфорд елкасидан олган жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборади.

МЮ учун мавсум бошида қулай тақвим юзага келганди. Аммо манкунианлар "Саутгемптон"га қарши ўйинда очко йўқотишди, кейин эса "Вулверхемптон"ни қийинчилик эвазига мағлуб этди. 3 турдан сўнг "қизил иблислар" 7 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Гринвуд дастлабки уч турда ҳам гол урди. Агар у "Ньюкасл"га гол урса, кетма-кет тўртта ўйинда тўп киритган тўртинчи ўйинчи бўлади. Роналдунинг Премьер-лигадаги сўнгги ўйини 2009 йилнинг май ойига тўғри келади. 

"Ньюкасл" катта трансферлар билан мақтана олмайди. Клуб Жо Уиллок ва Сантьяго Муньосни ("Гол" фильмидаги асосий қаҳрамонлардан бири) таркибга қўшиб олиш билангина чекланди. Дастлабки уч учрашувда жамоа атиги бир очко тўплаган ҳолда 17-поғонада бормоқда. 

"Олд Траффорд"да "Ньюкасл" сўнгги 36 ўйинда фақат бир маротаба — 2013 йилнинг декабрида ғалаба қозонган.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"ни ўз майдонида қабул қилади. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика