АПЛ паузаси чўзилади
03 апр 2020 19:40
Янгиликлар
"BBC Sport" хабарига кўра, бугун АПЛнинг 20 клуби вакиллари иштирокида видео-конференция бўлиб ўтади. Қайд этилишича, унда пауза муддатини чўзиш масаласи кўрилади. Олдинроқ томонлар биргаликда келишган ҳолда, турнирни 1 майга қадар тўхтатишганди. Аммо ушбу санадан кейин ҳам турнирни қайта давом эттириш ишонарсиз фараз бўлиб турибди.
Катта эҳтимол билан турнир май ойининг якуни ёки ундан-да кечроқ муддатга сурилади. Шунингдек, турнирни номаълум муддатга қолдириш варианти ҳам бор. Ҳозирда Испания ва Францияда миллий чемпионат ўйинлари номаълум муддатга қолдирилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар