АПЛ. Мавсум футболчиси, мураббийи ва энг ёмон жамоа аниқланди
25 мар 2020 20:58
Янгиликлар
АПЛ. Мавсум футболчиси, мураббийи ва энг ёмон жамоа аниқланди
Британиянинг “The Guardian” нашри коронавирус туфайли тўхтаб қолган Премьер-лига 2019/20 йилги мавсумининг энг яхшиларини аниқлашга қарор қилди.
Энг яхши ўйинчи сифатида “Ливерпуль” вингери Садио Мане тан олинди. У 26 баҳсда қатнашиб, ўз ҳисобига 14та гол ва 9 пас ёздириб қўйди.
Энг яхши ёш футболчи деб “Вулверхэмптон” ярим ҳимоячиси Адама Траоре (4+7 натижа) топилди.
“Манчестер Сити” аъзоси Кевин де Бруйненинг “Ньюкасл” (2:2) дарвозасига киритган тўпи, мавсумнинг энг яхши голи бўлди.
Энг яхши мураббий – Крис Уайлдер (“Шеффилд Юнайтед”);
Энг яхши трансфер – Дэнни Ингз (“Ливерпуль”дан “Саутгемптон”га);
Энг яхши ўйин – 19-турдан ўрин олган, “Вулверхэмптон” – “Манчестер Сити” 3:2 баҳси.
“Тоттенхэм” эса мавсумнинг энг ёмон жамоасига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар